UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Самарқанд мезбонлик қиладиган Mangu 3 турнири қачон ўтказилиши маълум бўлди. Турнирнинг илк жанги ҳам эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 12:38Стрикленд — Чимаев билан спарринг ҳақида: "Кичкина каламуш. Сен шунчаки ожиз инсонсан" 0 12:12Отабек Умаров FIA Сенати йиғилишида қатнашди 0 11:39Мураббий буталар орасидан рақиб машғулотини кузатгани учун иш очилди 0 11:11"Илк сонияданоқ унинг жағини пойлайман". Топурия — Гэтжи билан жанг ҳақида гапирди 0 10:38Андижон ҳокими ЖЧ совриндори Абдулло Алиевни уй билан мукофотлади (ВИДЕО) 0 10:12Хамзат Чимаев кейинги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 09:45Бруну Фернандеш мавсумнинг энг яхшиси деб топилди 0 09:16Аёллар терма жамоамизнинг ҳам Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси учун таркиблари эълон қилинди 0 08:39"У ичиб олганми?" Чимаев Макгрегорнинг сўзларига жавоб қайтарди 0 08:13Istanbul Open. Тимофеева ярим финалда, Кудерметова эса... 0 07:30"Реал" икки футболчисини жазолади 0 22:26Холмурод Нурматов иштирокидаги жанг муддатидан олдин якунланди 0 20:05Анвар Абдуллаев фаолиятидаги илк мағлубиятини ACA Лигасида қабул қилиб олди 0 19:37Дэвид Бенавидес Бивол билан жанг бўйича музокаралар бошланганини айтди 0

12 окт 10:27
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент туманида каратэ WKF бўйича очиқ биринчилик ўтказилди + ФОТО

Теглар :  КаратэКелес
Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси тасарруфидаги Тошкент тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Универсал” спорт мажмуасида спортнинг каратэ WKF тури бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида БЎСМ очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йзналиши ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, хусусан, каратэ спорт турини кенг оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаш мақсадида ташкил этилган мазкур очиқ биринчиликда Тошкент вилоятининг Бекобод ва Олмалиқ шаҳридан, Бекобод, Юқоричирчиқ, Тошкент туманларидан, “Келес-каратэ” клубидан, Тошкент шаҳридаги “Билол” каратэ клуби ҳамда “Чемпион” каратэ клубидан жами 200 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашишди.

Тошкент тумани Туризм ва спорт бўлими, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда “Келес-каратэ” клуби ҳамкорилигида ўтказилган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган ёш каратэ усталари мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг