UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0 08:13Тошкент cузиш бўйича Жаҳон кубогини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда 0 07:38Рамазон Темиров UFC'даги энг яхшиларни санади (ВИДЕО) 0 07:12"Галатасарой" Россия термаси футболчисини 25 миллион еврога сотиб олди 0 06:44Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан кейин фаолиятини якунлаши мумкин 0 06:16Жаҳон чемпионатининг илк куниёқ 4 та медаль қўлга киритдик. Сирожиддинова - Жаҳон чемпиони! 0

18 дек 10:38
Янгиликлар

Кураш

Тошкентда ғолиблари 10 000 $ қўлга киритган Президент соврини учун мусобақа ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида миллий курашимиз бўйича World Series Pro халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган ушбу мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 170 000 АҚШ долларидан иборат бўлиб, ҳар бир вазн чемпионлари 10 000 долларга эга чиқишди. 

Бу йил World Series Pro турнири жами 10 та вазн (эркаклар 6 та, аёллар 4 та) тоифасида ўтказилиб, унда жаҳон ва қитъа чемпионатлари ҳамда халқаро турнирларда юқори рейтинг очколарини қўлга киритган 18 давлатдан 80 нафар курашчи финалга йўлланма олганди. Кеча "Универсал" спорт саройи гиламларида ана шу 80 курашчи совринли ўринлар учун ўзаро беллашди. 

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Халқаро Кураш ассоциацияси Биринчи вице-президенти, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Халқаро Кураш ассоциацияси вице-президентлари – Африка Кураш иттифоқи президенти Томас Дункер, Европа Кураш конфедерацияси президенти Мираб Илиадис, IKA Бош котиби Муҳаммад Реза Нассири ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Эркаклар ўртасидаги энг оғир вазн тоифасидаги беллашувлар кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлганди. Кутилганидек, унда бир неча карра жаҳон чемпиони Муҳсин Ҳисомиддинов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль ҳамда 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди. Муҳсин полвон финалда тожикистонлик Шакармамад Мирмамадовни мағлубиятга учратди. 

Барча ғолиб ва совриндорлар:

ЭРКАКЛАР

-66 кг вазн тоифаси

1. Отабек Ҳасанов (Ўзбекистон)

2. Мажид Ваҳид (Эрон)

3. Брай Лучиан (Молдова)

3. Угур Зеҳир (Туркия)


-73 кг вазн тоифаси

1. Мауленин Абилкайир (Қозоғистон)

2. Пакдел Элиас (Эрон)

3. Константин Зоря (Молдова)

3. Симон Веббер (Жанубий Африка Республикаси)


-81 кг вазн тоифаси

1. Арслонбек Тожиев (Ўзбекистон)

2. Рамин Аҳмадзода (Эрон)

3. Даянч Омиров (Туркманистон)

3. Бекадил Шаймерденов (Қозоғистон)


-90 кг вазн тоифаси

1. Эркин Қозоқов (Ўзбекистон)

2. Умар Бозоров (Ўзбекистон)

3. Ҳалил Симен (Туркия)

3. Муҳаммад Азаз (Миср)


-100 кг вазн тоифаси

1. Шермуҳаммад Жандриев (Ўзбекистон)

2. Маъсуд Ғавибазу (Эрон)

3. Ҳамед Рашиди (Эрон)

3. Жамшид Маматраҳимов (Ўзбекистон)


+100 кг вазн тоифаси    

1. Муҳсин Ҳисомиддинов (Ўзбекистон)

2. Шакармамад Мирмамадов (Тожикистон)

3. Фарес Элтайеб (Миср)

3. Муҳаммадкарим Ҳуррамов (Ўзбекистон)


АЁЛЛАР

-52 кг вазн тоифаси

1. Ҳилола Ортиқбоева (Ўзбекистон)

2. Арезу Салимиғалеҳтаки (Эрон)

3. Даники Шиперс (Жанубий Африка Республикаси) 

3. Розименли Мейманова (Туркманистон)


-63 кг вазн тоифаси

1. Ван-Тинг Ли (Хитой Тайпейи)

2. Комила Қаҳҳорова (Ўзбекистон)

3. Владлена Гусева (Россия)

3. Тоҳири Азаприванд (Эрон)


-78 кг вазн тоифаси 

1. Филура Эргашева (Ўзбекистон)

2. Сабина Кадирова (Туркманистон)

3. Саба Карамали (Эрон)

3. Азра Озкан (Туркия)


+87 кг вазн тоифаси 

1. Юлдуз Муҳаммадиева (Ўзбекистон)

2. Фатима Бермаки (Эрон)

3. Самрити (Ҳиндистон)

3. Атабай Обру (Туркия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг