UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0

29 июн 16:16
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Тошкентда синхрон сузиш бўйича жаҳон сериясининг сўнгги босқичи старт олди

Теглар :  Сузиш
Аввалроқ синхрон сузиш бўйича жаҳон сериясининг бир неча босқичларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этаётганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Йил бошидан ушбу мусобақалар Париж, Пекин, Токио, Саморин, Будапешт, Мадрид, Сурраей, Лос-Анжелес шаҳарлари ҳамда Сирос оролида ташкил этилди. Навбатдаги баҳсларга айнан Тошкент шаҳри мезбонлик қилмоқда.
Халқаро сузиш федерацияси (FINA) талабига кўра, спортчилар мусобақаларда иштирок этиб рейтинг балларини тўплаб боришади ва шунга кўра, мамлакат спортчиларининг жаҳон рейтингидаги ўрни аниқланади. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон серияси босқичларида Пекин (Хитой), Токио (Япония) ва Сирос ороли (Греция) да бўлиб ўтган баҳсларда муваффақиятли иштирок этиб келишди.

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган мусобақа шу йил ҳисобидан жаҳон сериясидаги сўнгги босқич бўлиб, унда Болгария, Мексика, Германия, Словакия, Қозоғистон ва Ўзбекистон спортчилари совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Баҳслар 1 июлга қадар Тошкент шаҳридаги “Саховат спорт сервис” сузиш ҳавзасида бўлиб ўтади.

Мусобақа якунида синхрон сузиш бўйича FINA жаҳон серияларида иштирок этган спортчиларнинг тўплаган рейтинг балларига кўра кучли учликка кирган спортчиларга (мамлакатлар вакилларига) FINA мукофотлари тақдим этилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг