UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

04 мар 12:32
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкентда Тожикистон дзюдоси учун тарихий келишувга эришилди

Хабарингиз бор, 1-3 март кунлари Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена"да дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнири ўтказилди.

Ушбу мусобақа доирасида Халқаро дзюдо федерацияси ва Тожикистон дзюдо федерацияси ўртасида бир қанча келишувларга эришилди. Маросимда Халқаро дзюдо федерацияси бош ғазначиси Нассер Ал Тамими, Тожикистон дзюдо федерацияси президенти Исмоил Маҳмадзоир иштирок этди. 

Унга кўра, шу йилнинг май ойида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида илк бор "Катта Дубулға" туркумига кирувчи мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда аввалроқ маълум эди, аммо Тошкентда ушбу турнир бўйича расман келишув имзоланли. Бундан ташқари, Душанбе шаҳри октябрь ойида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтган йили Гран-при туркумидаги турнир ўтказилган эди. Шу тариқа, Марказий Осиёнинг уч давлати - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда "Катта Дубулға" мусобақалари ташкил этилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг