UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0 12:39Шара Буллетнинг Москва турниридаги янги рақиби маълум бўлди + ПОСТЕР 0 12:13"Шокдан ҳам баттар". УЕФА раҳбари Чеферин ЖЧда Балогун билан боғлиқ жанжалга муносабат билдирди 0 11:47Ислам Махачев: "Олдинда учта томошабоп ва оғир жанг кутиб турибди" 0 11:19Полина Кудерметованинг US Open 2026 саралашидаги учрашуви 68 дақиқа давом этди 0 10:49Мирафзал Ахтамов ва яна икки вакилимиз Дубайдаги ММА турнирида иштирок этади + ПОСТЕР 0 10:11Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бор 0 09:38Махачев: "Гэрри менга жиддий жанг таклиф қилди, деб бўлмайди" 0 08:35Жаҳонгир Воҳидов — Абу Даби халқаро шахмат фестивали ғолиби! 0 18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0

18 май 21:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентда яна бир профессионал бокс оқшоми ўтказилади

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳамда SAFPRO промоутерлик компанияси томонидан ташкиллаштириладиган мазкур бокс оқшоми жорий йилнинг 29 майида пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида ўтказилади.

“Профессионал бокс кечаси”нинг марказий жанги "BeFit" клуби аъзоси Исломбек Пирманов (2-0, 2 КО) ва озарбайжонлик Рауф Агаев (31-7, 14 КО) ўртасида WBC минтақавий камари учун бўлиб ўтади. Хамюртимиз Абдуҳамид Ҳакимов эса бокс оқшомида WBC Asia камарини ҳимоя қилади. Унинг рақиби ким бўлиши борасида музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, ажойиб бокс оқшомида Достон Турдиев, Рустам Эргашев, Беҳруз Раҳмонов, Жўрабой Зокиров, Шукрулло Воҳидов каби профессионал боксчиларимиз рейтинг жангларида иштирок этиши режалаштирилган.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бош котиби Бекзод Солиевнинг билдиришича, мусобақанинг кўз уриштириш, вазн улчаш маросимлари 28 май куни пойтахтимиздаги “Hyatt” меҳмонхонасида ўтказилади. Ушбу мусобақани юқори савияда ўтказиш борасида Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Мусобақага келиш, уни томоша қилиш бепул. Албатта, карантин қоидаларига роия этилган ҳолда. 

Тўлқин РЎЗИЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг