UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

08 май 18:55
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкентдаги Осиё ўйинларига тайёргарлик ООК президентида катта таассурот қолдирди

Йирик спорт тадбирларининг барчаси ҳам стадионларда ўтказилмайди.

Шу ҳафтада мамлакатимиз тарихида илк бор Халқаро форумлар саройида Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг 77-йиғилиши бўлиб ўтди. Энг юқори спорт амалдорлари орасида одатда кўплаб нуфузли арбоблар, сиёсатчилар ва бизнесменлар борлигини кам одам билади. ООК бундан мустасно эмас. Шундай қилиб, ООК президенти в.б. Ража Рангҳир Сингх — нафақат Ҳиндистонни олтита Олимпиадада ҳимоя қилган моҳир мерган, балки Патиаладаги махаражаларнинг қадимги оиласининг авлоди ҳамдир. 2001-2014 йилларда ХОҚ аъзоси бўлиб, спортдаги ютуқларни баҳолай олишда унга тенги йўқ, шу боис 2025 йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган IV Ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик лойиҳасига унинг берган юксак баҳоси жуда қадрлидир.

Осиё Олимпия Кенгаши бош директори Ҳусайн Ал-Мусаллам Тошкентнинг 2025 йилда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарлик даражаси ва суръатини юқори баҳолади. Доктор Ал-Мусаллам нафақат Қувайт Олимпия қўмитаси Бош котиби, балки Халқаро сузиш федерацияси президенти сифатида ҳам энг тажрибали ва нуфузли халқаро спорт мутасаддиларидан биридир.

Унинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан сув спортини оммалаштириш, шунингдек, махсус курслар ва мураббийлар алмашинувини ташкил этишда техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларга эришилди.

Жума куни пойтахтимизда бирдагина иккита тарихий спорт воқеалари бўлиб ўтди. Биринчидан, Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши, иккинчидан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг 30 йиллигини нишонлаш. Спорт арбобларининг шаҳзодалар томонидан тақдирланишлари тез учраб турадиган ҳодиса эмас, аммо бу сафар айнан шундай бўлди. Ришод Собировга мукофотни Саудия шаҳзодаси Абдулазиз бин Турки ал Файсал топширган бўлса, Қатарлик Абдулраҳмон Тани Ал Кувари Армен Бағдасаровнинг хизматларини алоҳида белгилади. Ҳаммаси оддий: уларнинг иккаласи ҳам ООК вице-президентларидир. Дарвоқе, Саудия Арабистонининг яна бир шаҳзодаси Фаҳад бин Жалавий бин Абдулазиз Ал Сауд ООКда Таълим қўмитаси раҳбари лавозимида фаолият юритади ва шу ҳафтада у ҳам Тошкентга ташриф буюрди. ООКнинг бошқа аъзолари қатори улар учун ҳам иш сафарларининг асосий таассуротлардан бири Тошкентнинг 2025 йилда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёрлаш бўйича кенг кўламли лойиҳаси бўлди.

Агар сиз қидирув тизимига Гордон Танг исмини киритсангиз, Google биринчи навбатда у Сингапурлик миллиардер ва SingHaiyi акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи йирик бизнесмен эканлиги ҳақида маълумот беради. Ушбу компаниянинг раҳбари АҚШнинг собиқ президентининг укаси Нил Буш эканлиги унинг кўламидан далолат беради. Бироқ, Гордон Танг бизнесдан ташқари виндсёрфингга қизиқади ва ҳатто бу билан 1980-йилларда профессионал тарзда шуғулланган. Нима учун биз Forbes рўйхатининг бу аъзоси ҳақида сўзлаб бермоқдамиз? Чунки, у Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти сифатида кеча Ўзбекистонга ООК Ижроия қўмитаси йиғилишида қатнашиш учун ташриф буюрди. Шу билан бирга, кўпчилик қатори унда ҳам Тошкентда 2025 йилда ўтказиладиган ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарчилик лойиҳасининг тақдимоти катта таассурот қолдирди. Чунки Тангнинг ўзи ҳам 2029 йилда Камбоджада шунга ўхшаш Ўйинларни ўтказиш учун шахсан жавобгар.

Ҳеч кимга сир эмаски, Олимпия ҳаракати кўплаб спорт турларини бирлаштиради, аммо баъзи машҳур интизомлар ҳали ҳам Ўйинлар дастуридан ташқарида. Шунинг учун Халқаро спорт ташкилотларининг Бутунжаҳон ассоциацияси (ингл. GAISF) – халқаро федерацияларни, кўп спорт ўйинлари ташкилий қўмиталари ва бошқаларни бирлаштирган глобал ташкилот мавжуд.

GAISF вице-президенти (шунингдек, AIMS ва UTS президенти) Стефан Фокс шу ҳафтада Тошкентга Осиё Олимпия Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишининг фахрий меҳмони сифатида ташриф буюрди. Ўтмишда муай-тай бўйича жаҳон чемпиони ва ҳозирда Халқаро муай-тай федерацияси Бош котиби бўлган Стефан Фокс тай боксининг жаҳон миқёсида оммалашиши, шунингдек, самбонинг ривожланиши учун кўп ишларни амалга оширган. Умид қиламизки, Ўзбекистоннинг ана шундай дўстлари туфайли курашимиз ҳам янги марраларни забт этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг