UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

30 дек 10:11
Янгиликлар

Футбол

Тошкентга Мхитарян бошчилигидаги Арманистон терма жамоаси келади

Теглар :  Ўзбекистон
Бироз олдин Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилингани ҳақида хабар бергандик.

ЎФА халқаро бўлими саъй ҳаракатлари туфайли тезда Қозоғистон ўрнига бошқа рақиб топилди. Бу Генрих Мхитарян бошчилигидаги Арманистон терма жамоаси. ЎФА ҳамда АФА ўртасидаги келишувга кўра мазкур баҳсда иккала жамоа ҳам энг кучли таркиби билан ўйнайди. Демак, 26 март куни Тошкентга "Рома"да ўйнаётган Генрих Мхитарян, "Хоффенхайм"да голлар ураётган Саргис Адамян ва бошқа футболчилар ташриф буюришади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси шу кунга қадар Арманистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган ва иккаласида мағлуб бўлган. Арманистон терма жамоаси ҳеч қачон Ўзбекистонга келмаган.

2001 йил февраль ойида Болгарияда ўтган баҳсда Арманистон 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. 2010 йил май ойида Еревандаги учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишган. Биздан Александр Гейнрих ягона голни урган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг