UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

17 ноя 13:39
Янгиликлар

Спорт курашлари

Тўймурод Адизов: "Навоий Ўзбекистон чемпионатини юқори савияда ўтказишга тайёр"

17-19 ноябрь кунлари Навоий шаҳридаги Яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Йилнинг энг асосий мусобақасини одатдагидек юнон-рум курашчилар бошлаб беришади. Иккинчи куни эркин кураш, сўнгги куни эса аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланади. Биз Навоий олимпия захиралари коллежининг эркин кураш бўйича мураббийи Тўймурод Адизовдан мусобақага кўрилган тайёргарлик мавзусида интервью олдик. 

- Тўймурод Амруллоевич, Навоий шаҳри қаторасига иккинчи йил ҳам катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади. Тайёргарликлар қандай кетяпти?

- Тайёргарликларни деярли якунига етказдик. Бугун мусобақа ўтказилувчи яккакураш залимизда безаш ишлари якунланиб, курашчилар учун шай ҳолатга келтириб қўйилди. Ўтган йили ҳам Навоий шаҳри катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатини юқори савияда ташкил этиб берган эди. Бу сафар ҳам ўтган йилгидан кам бўлмайди деб ният қилиб турибмиз. Бу йилнинг энг муҳим мусобақаси. Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркиби аниқланади. 

- Умумий учта йўналишда неча нафар курашчининг Навоийга келиши кутилмоқда?

- Жами 450 нафар курашчилар Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. 

- Мусобақа мезбони сифатида навоийлик курашчиларнинг тайёргарлиги яхши бўлдими?

- Албатта. Машғулотлар Яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида кунига икки маҳалдан кучайтирилган тартибда ўтказилди. Мамлакат чемпионатига кучлилар келади. Энди тайёргарлигмиз қандай бўлганини олдидаги беллашувлар аниқлаб беради.

   

- Аввало бу гилам, олдиндан бир нарса дейиш қийин. Шундай бўлса-да, нечта медалга умид қилаяпсизлар?

- Бор имкониятимизни ишга соламиз. Катталар ўртасидаги беллашувларда учта йўналишдан камида 10 медални кўзлаб турибмиз.  

- Ўзбекистон чемпионатида спорт курашлари юлдузларидан кимларни кўришимиз мумкин бўлади?

- Терма жамоага номзод ҳамма курашчилар шу ерда бўлади. Рио Олимпиадасининг энг ёш курашчиларидан бўлган Аббос Раҳмоновдан умидимиз катта. У вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади. Энг катта янгиликлардан бири эркин курашимиз афсоналаридан бири, икки карра жаҳон чемпиони, уч маротаба Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпиони Дилшод Мансуровнинг катта спортга қайтаётгани бўлиб турибди. Унинг Ўзбекистон чемпионатида курашиши кутилмоқда. 

- Ўзбекистон чемпионатида неча нафар ҳакам ишлайди? Анчадан бери мусобақа йўқ. Уларга чемпионат бошланиши олдидан семинар ўтказилдими?

- Жами 30 нафар ҳакам уч йўналиш бўйича ўтказилган мамлакат чемпионатида ҳакамлик қилади. Мусобақа бошланиши олдидан халқаро тоифадаги олимпия ҳаками, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳакамлар қўмитаси раиси, "Олтин ҳуштак" соҳиби Тоҳир Ғуломов ҳакамлар учун семинар ўтказдилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг