UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0

20 ноя 14:43
Янгиликлар

Бошқалар

Tренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш механизми соддалаштирилиб, тренерларнинг маоши оширилади

Теглар :  Мураббий
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда тренерлик фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш механизмини соддалаштириш, спорт турлари бўйича тренерлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий миқдорини янада яхшилашга хизмат қилади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб республикада фаолият юритаётган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.
Шунингдек, қарор билан болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби, республика олий спорт маҳорати мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари, тренер, инструктор-методистлари ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларининг тренер, инструктор-методистлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш белгиланди.

Унга кўра, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 2020 йил 1 январдан бошлаб:

директор ва директор ўринбосарларига – 1,35 бараварга;
тренерлар, инструктор-методистларига – 1,35 бараварга оширилди.

Савол туғилади: Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакат спорти ривожига нима беради?

Биринчи навбатда ушбу қарор орқали барча спорт мактаблари ва мактаб-интернатлари ходимларининг маошлари сезиларли даражада оширилди. Бундан руҳланган тренер ва инструктор-методистлар эндиликда ишига янада жиддий масъулият билан ёндашади. Табиийки бундан фақат спортимиз ютади.

Иккинчидан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари илгари олийгоҳни тугатгач, тренерлик фаолиятини бошлаши учун аттестациядан ўтиши, энг ёмони, бунинг учун пул тўлаши мажбурий эди. Энди эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети битирувчилари тўғридан-тўғри тренерлик сертификатига эга бўлишади.

Қарордаги яна бир муҳим жиҳат, энди тренерлар аттестациядан ҳар беш йилда ўтишади. Илгари эса тренер ва инструктор-методистлар ҳар уч йилда аттестациядан ўтишларига тўғри келарди.

Шунингдек, қарорда яна бир қатор имтиёзлар кўзда тутилганки, булар фақат ва фақат ўзбек спорти тараққиётига хизмат қилади, деб баралла айтиш мумкин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг