UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

29 авг 19:39
Янгиликлар

Спорт курашлари

Туркия 60 йил аввалги Олимпиадаги триумфни нишонлаяпти

1960 йилнинг август ойдиа туркиялик курашчилар Рим Олимпиадасида тарихий натижа қайд этишган.

Ўша пайтларда эркин ва юнон-рим кураши баҳсларида 8 тадан медаллар жамғармаси ўйналарди. Босфор бўғози паҳлавонлари тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобқасида 7 та олтин, 2 та кумуш медалини қўлга киритишган эди. Рим гиламларидаги муваффақиятли иштирок Туркия кураши тарихида  эришилган энг катта ғалаба ҳисобланади. Куни кеча ушбу тарихий воқейликка роппа-роса 60 йил тўлди.  

Туркия эркин курашчиларидан Мустафа Дагистанли (суратдаги) финалдаги ғалабадан кейин гиламни ўпиб, фаолиятини якунлаганини эълон қилган. У икки карра Олимпиада, уч карра жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, Исмет Атли, Хассан Гёнгор, Ахмет Билек сингари полвонлар ҳам чемпионлик йўлида кучли рақибларини мағлуб этиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишганди. 

Туркия кураш федерацияс президенти Муса Айдин Римдаги тарихий триумф ҳақида шундай деди: "Курашчилар барча даврларда ҳам Туркия спортининг байроқдорларидан бўлган. Айнан улар бундан 60 йил аввал Римда тарих ёзишган. Биз ҳамиша уларни эслаймиз ва ёшларга ўрнак сифатида кўрсатамиз".

Маълумот учун, туркиялик спортчилар 1936 йилги Олимпиададан то шу кунгача жами 91 та медаль (38 та олтин, 25 та кумуш, 28 та бронза) қўлга киритишган. Шулардан 63 медаль (29-18-16) айнан курашчиларга тегишли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг