UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузини сотиб олмоқчи 0 18:33RIZIN чемпиони Mangu 2 турнири меҳмони бўлади (ПОСТЕР) 0 18:09Отабек Умаров ва Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг 109-йиғилишида иштирок этди 0 17:48Расман! UFC Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги турнирни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 17:27"Барселона" вингери кейинги мавсумни ижарада ўтказади 0 17:06Оқ уйдаги UFC турнири учун хавфсизликни баҳолашнинг энг юқори даражаси ўрнатилади 0 16:45Кроуфорд Мадримовнинг Канело билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:23Жаҳонгир Зокиров Жаҳон кубогидаги юришини бошлайди 0 16:02МЮ Каземирога "Реал"дан ўринбосар топди 0 15:41ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади 0 15:20"Менда доғистонликлар билан муаммо йўқ, фақат Нурмагомедов..." - Двалишвили 0 14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0

18 июн 15:24
Янгиликлар

Футбол

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон мусобақани Эронга қарши ўйин билан бошлайди

Бугун шу йил Ўзбекистонда ўтадиган U-19 Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "А" гуруҳида Индонезия, Камбоджа ва Эрон билан кураш олиб борадиган бўлди.

Ёшларимиз очилиш учрашувини Эронга қарши ўтказишади. Иккинчи турда Камбоджа билан куч синашамиз ва сўнгги турда Индонезия билан ўйнаймиз.

1-тур

Ўзбекистон - Эрон
Индонезия - Камбоджа

2-тур

Камбоджа - Ўзбекистон
Эрон - Индонезия

3-тур

Ўзбекистон - Индонезия
Камбоджа - Эрон

"A" гуруҳидан чиққан икки жамоа "B" квартетидан чиққан жамоаларга қарши чорак финалда тўқнаш келишади.

"B" гуруҳида Жанубий Корея, Япония, Ироқ ва Баҳрайн жамоалари ўрин олишди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги U-19 Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақа ўйинлари Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарларидаги жами 4та стадионда ўтказилади.

Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа келгуси йил Индонезияда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Агар Индонезия Осиё чемпионатида ярим финалга чиқса чорак финалда мағлуб бўлган 4 жамоа иштирокида плей-офф баҳслари ўтказилади ва сўнгги йўлланма эгаси аниқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг