UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28"Мени фалаж қилиб қўйиши мумкин эди". Оливейра фаолиятини якунлаши мумкин бўлган жангни эслади 0 18:05"Царукян аллақачон чемпионлик имкониятига лойиқ эди" - Хамзат Чимаев 0 17:40Гарсия ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқдаги машҳурлик бўйича Фьюри ва Усикни ортда қолдирди 0 17:17Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди 0 16:39Ярим оғир вазн жангчиси Чимаевга ўз вазнида қолишни тавсия берди 0 16:16"У кўргазмали жангни истаган эди". Пакьяо Мейвезер билан реванш музокаралари ҳақида гапирди 0 15:54"Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди. Бобонов иккинчи даврадаёқ икки карра Олимпиада чемпиони билан тўқнаш келиши мумкин 0 15:33"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади 0 15:10"Чимаевни иккиланишга мажбур қиламиз" - мураббий 0 14:48Яна икки қиличбозимиз қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилишди 0 14:27Тайсон Фьюри: "У хавфли рақиб" 0 14:06Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди 0 13:45Karate Combat ва RCC Россияда қўшма турнир ўтказади 0 13:24The Ring Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнидаги рейтингни янгилади 0 13:03Хоккейчиларимизнинг U-18 Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

04 ноя 15:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

«У истеъдодини беҳуда сарфламоқда» - Канело Райан Гарсияни танқид қилди

Мексикалик жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альварес Райан Гарсияни танқид қилди.

Сауль Калеб Плант билан бўлажак жанг олдидан уюштирилган матбуот анжуманида жамоадоши - енгил вазн тоифасидаги америкалик Райан Гарсияни танқид қилди. Аввалроқ Сауль Cоmplex'га берган интервьюсида Гарсияга очиқчасига насиҳат қилиб, жамоатчиликни ҳайратлантирган эди. Плант билан матбуот анжуманида ҳам ушбу гапларини такрорлади.

«Мен у билан гаплашганим йўқ. Чунки Райан операциядан энди тузалмоқда. Аммо, менинг у ҳақида айтганларим ёмон маънода эмас. Бу яхши маънодаги танқид. Мен Райан яна бир бор тўғри йўлга кириш учун мотивация олишини истайман.

Қаранг, Райан жуда буюк истеъдодга эга. Бироқ, менинг назаримда у кўп вақтини ва истеъдодини беҳуда сарф этмоқда. Гарсияни кузатиб туриб, у ўзини 100% боксга бағишлаганини кўрмаяпман. Бу биз учун бу ёмон сигнал. Биз унга ҳамиша жамоадош сифатида спорт залига келиш, машғулот қилиш ва янги нарсаларни ўрганишни эслатиб турамиз. 

Чунки барчамиз спорт залида бўлишимиз зарур. Сиз йилига 5 марта жанг қилишга тайёрланасиз. Фаолиятимни бошлаганимда бир йил ичида 15 та жанг ўтказдим. Шундай экан, Райан бироз фидоий бўлиши лозим», - деди Канело.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг