26 июн 14:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
![](/upload/storage/40989_220.jpg)
Уайлдер Жошуа билан жанг учун шартнома имзолашга тайёр
WBC йўналиши чемпиони Деонтей Уайлдер Энтони Жошуа билан жанг шартномасига имзо чекишга тайёр.
Бу ҳақида унинг менежери Шелли Финкель айтиб ўтди.
"Мен Жошуанинг жамоасига бир қанча бандларни қўшиб шартномани қайта жўнатиб юбордим. Умид қиламанки, муаммо юзага келмайди.
Бунга кафолат бераман: Уайлдер Жошуага қарши жанг қилишга тайёр. Биз Британига Энтони 50 миллион доллар олиши мумкин бўлган шартномани жўнатдик. Улар рад этишди. Энди Деонтей уларнинг шартларига кўнишга тайёр", - деди Финкель.
Ҳавола :
Манба : Boxing News 24
Фикрлар