UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

09 окт 07:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайлдер Усикка қарши жанг ҳақида: "Умид қиламанки, у ўз сўзида туради"

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер WВА, WВО, IBF ва IBО камарлари соҳиби Александр Усикка қарши жанг ҳақида гапирди.

Америкалик боксчининг сўзларига кўра, 15 октябрь куни навбатдаги жангида у Роберт Хелениусни мағлуб этганидан сўнг, украиналик боксчига қарши рингга кўтарилади.

"Тўғридан-тўғри чемпионлик жанги ўтказиш ниятидаман. Хелениусга қарши жанг оқшомига Александр Усик келишини ва Роберт ғалаба қозонса, у мажбурий даъвогарга айланишини эшитдим. Усик жанг ғолибига қарши курашишини айтди. Мен уни қадрлайман ва умид қиламанки, Усик ўз сўзида туради. Хелениусни мағлуб этганимдан сўнг, Усик ва мен унинг барча камарлари учун курашамиз.

Фаолиятим давомида бошқа боксчилар билан чемпион сифатида курашганман, шунинг учун бошқа томонда бўлиш ёқимли. Бу ерга келиш учун кўп нарсани бошдан кечирдим. Шунинг учун Усикка қарши жанг ажойиб бўлиши аниқ. Лекин Хелениусга паст баҳо бериш керак эмас. Усикдан кейин ҳам ажойиб тўқнашувлар, жумладан, Энди Руис билан ҳам жанг бўлади", - дея Уайлдернинг сўзларини келтиради Mirror.

Аввалроқ, менежер Эгис Климас Усик — Фьюри жанги ташкил этилмаса, украиналикнинг Деонтей Уайлдер билан жанг ўтказиш нияти борлигини айтганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг