UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0

15 авг 08:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уч нафар боксчимизнинг барида ғалаба, Мирзахалилов камар соҳиби!

Россия Федерациясининг Набережние Челни шаҳрида уч нафар чарм қўлқоп устамиз иштирокидаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, Миразизбек Мирзахалилов, Ҳавасбек Асадуллаев ва Халимжон Мамасолиев ўз жангларини ғалаба билан якунлаб олишди. Икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов турнирга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилганди. 

"IBA.PRO 20" турнири доирасида иккинчи ўта енгил вазн (55,3 кг) тоифасида 10 раунд этиб белгиланган жангда IBF European камари ўртага қўйилди. Ушбу камар учун Миразизбек Мирзахалилов (6-0, 5 КО) россиялик  Чингиз Натиров (10-1, 5 КО)га қарши рингга кўтарилди. Рақиб жиддий - 10 та жангнинг барида ғалаба қозонган, беш нафар рақибини нокаутга учратган эди. Шунга қарамай, Миразизбек Натировни техник нокаутга учрата олди. Тўртинчи раунддан сўнг мезбон боксчининг мураббийлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишди. Мирзахалилов IBF European камарини қўлга киритди.  

Супероғир вазнда жанг қилувчи боксчимиз Халимжон Мамасолиев (вазни 97,8 кг) россиялик Герман Скобенко (вазни 111,4 кг)га қарши тўлиқ 10 раундлик жанг ўтказди ва якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. 

Ярим ўрта вазн (66,7 кг) тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадулаев (8-0, 5 КО) эса россиялик тажрибали Сергей Лубкович (20-0-2, 12 КО)ни 10 раундлик жангда очколар (98-92, 97-93, 96-94) ҳисобига кўра таслим этди. Бу Лубковичнинг фаолиятидаги илк мағлубияти бўлди. У 23-жангига келиб проф рингдаги илк мағлубиятини айнан ўзбек боксчисидан қабул қилиб олди. 

Шу тариқа, уччала боксчимиз ҳам россиялик рақибларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.   

Оқшомнинг асосий жанги иккинчи ўрта вазнда IBF European камари учун кечди. Унда ҳаваскор боксда ўтган йилги жаҳон чемпиони россиялик Жамбулат Бижамов (4-0) жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, Сербия шарафини ҳимоя қилаётган Владимир Мирончиков (8-1, 6 КО)га қарши рингга кўтарилди. Ўн раунд тўлиқ давом этган жангда Бижамов очколар (97-93, 96-94, 96-94) ҳисобига кўра зафар қучди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг