UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

11 ноя 13:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 269. Чимаев Эдвардга қарши жангда Масвидалнинг ўрнини эгаллашга тайёр

Хабар берганимиздек, 11 декабрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile Arena"да UFC 269 турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий кардидан ўрин олган ва ММА мухлислари кутаётган Хорхе Масвидаль - Леон Эдвардс жанги бекор бўлган эди. Бунга америкалик 36 ёшли Масвидалнинг машғулотда орттириб олган жароҳати сабаб бўлганди. 

Асли чеченистонлик, ҳозирда Швеция шарафини ҳимоя қилаётган 27 ёшли Хамзат Чимаев Масвидалнинг ўрнига ўз номзодини илгари сурди. 

"Леон, кел буни амалга оширамиз", — дея ўзининг "Твиттер" саҳифасида британиялик 30 ёшли Эдвардсга мурожаат қилган Чимаев.

Маълумот учун, шу кунгача Чимаев - Эдвардс жанги уч маротаба бекор бўлганди. Аввалига жанг 2020 йилнинг 19 декабрь куни ўтказилиши керак эди. Лекин Леоннинг коронавирусга чалиниши сабаб жанг бекор қилинди ва шу йилнинг 20 январига кўчирилди. Кейин эса Чимаевда коронавирус аниқланди. Шундан сўнг Хамзат касаллик асоратида яна жангда иштирок эта олмади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг