UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

22 янв 09:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 270 асосий кардидан ўрин олган битта жанг бекор қилинди

Теглар :  UFC 270
Хабар берганимиздек, эртага АҚШнинг Калифорния штати Анахайм шаҳрида бу йил ҳисобидан дастлабки рақамланган UFC турнири бўлиб ўтади.

Қизиғи, оқшомга бир кун қолган бир пайтда асосий карддан ўрин олган бразилияликлар иштирокидаги жанг ўтказилмайдиган бўлди. Ўрта вазн тоифаси вакиллари Родольф Виейра ҳамда Веллингтон Турман ўртасидаги жанг номаълум сабабларга кўра бекор қилинди. 

Жанг бошқа муддатга кўчирилмайди. Хабарда Турманнинг ушбу жанг учун ваъда қилинган гонорарни олиши маълум қилинган. Демак, катта эҳтимол билан бразилияликлар ўртасидаги жанг Виейранинг айби билан бекор бўлган.  

Родольф Виейра 8 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Охирги жангини ўтган йилнинг июль ойида америкалик Дастин Штольцфусга қарши ўтказиб, учинчи раундда муддатидан аввал ғалаба қозонган эди. 

Турман 17 ғалаба ва 5 мағлубиятга эга. Ўтган йилнинг август ойида америкалик Сэм Алвидан очколар ҳисобига кўра устун келганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 янв 11:01:59
Bahodir10
Uzb telekanallar orqali transliyatsiya qiladimi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг