22 янв 08:54
Янгиликлар
UFC 270 тарози маросими: Нганну Гандан оғирроқ тош босди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Эртанги жанглар олдидан UFC 270 турнири иштирокчилари тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифасида амалдаги чемпион Фрэнсис Нганну ҳамда вақтинчалик камар соҳиби Сирил Ган ўртасида кечади.
Тарозида Нганну собиқ жамоадоши Гандан оғирроқ чиқди. Фрэнсис 116,57 кг, Сирил эса 112,04 кг тош босди. Андеркард жанг иштирокчилари Брэндон Морено ва Дейвесон Фигередо эса бир хил вазн қайд этишди - 56,25 кг. Бу уларнинг учинчи ўзаро жанги бўлади.
UFC 270. Тарози натижалари
Асосий кард
Фрэнсис Нганну (116,57 кг) — Сирил Ган (112,04 кг)
Брэндон Морено (56,25 кг) — Дейвесон Фигередо (56,25 кг)
Андрэ Фиальо (76,88 кг) — Мишель Перейра (77,11 кг)
Саид Нурмагомедов (61,69 кг) — Коди Стэменн (61,46 кг)
Тревин Жайлс (77,11 кг) — Майкл Моралес (77,11 кг)
Прелиум кард
Раони Барселос (61,23 кг) — Виктор Генри (61,46 кг)
Тони Грейвэли (61,46 кг) — Саймон Оливейра (61,69 кг)
Жек Делла (77,34 кг) — Пэт Родригез (77,34 кг)
Кей Хэнсен (56,7 кг) — Жасмин Жасдавидиус (56,7 кг)
Эрта прелиум кард
Ванесса Демопулос (52,39 кг) — Сильвана Хуарез (52,39 кг)
Мэтт Фревола (70,08 кг) — Хенаро Вальдез (70,53 кг).
Фикрлар