12 фев 10:11
Янгиликлар
UFC 271: Адесанья - Уиттакер оқшомининг барча тарози натижалари. Битта жанг бекор қилинди
Хабар берганимиздек, кеча UFC 271 турнири қатнашчилари анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Оқшомнинг марказий жанги ўрта вазн тоифаси чемпиони Исраэль Адесанья ҳамда камар учун даъвогар Роберт Уиттакер ўртасида ўтказилади. Ҳар икки жангчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажариб, бир хилда тош (83.5 кг) босишди.
Кечанинг муҳимлиги жиҳатидан иккинчи жанги оғир вазн тоифасида ўтказилади. Деррик Льюис ҳамда Тай Туиваса мос равишда 120.7 ва 120.2 кг вазн қайд этишди.
UFC 271 турниридан ўрин олган Алекс Перез - Мэтт Шнелл жанги бекор қилинди. Бунга Перез меъёрдан бир килограммдан (58,06 кг) кўпроқ вазнга эга экани сабаб бўлган. Бу ҳолатда унинг рақиби Мэтт Шнелл (57,15 кг) октагонга чиқмасликни афзал билди.
UFC 271. Тарози натижалари
Асосий кард
Исраэль Адесанья (83,46 кг) — Роберт Уиттакер (83,46 кг)
Деррик Льюис (120,66 кг) — Тай Туиваса (120,2 кг)
Дерек Брансон (84,14 кг) — Жаред Каннонье (83,91 кг)
Кайлер Филлипс (61,69 кг) — Марсело Рохо (61,69 кг)
Бобби Грин (70,53 кг) — Насрат Хакпараст (70,76 кг).
Прелиум кард
Андрей Орловский (111,58 кг) — Жаред Вандераа (120,2 кг)
Роксанн Модаффери (57,15 кг) — Кейси О'Нилл (56,93 кг)
Алекс Перез (58,06 кг)* — Мэтт Шнелл (57,15 кг)
Максим Гришин (93,44 кг) — Уилльям Найт (98,88 кг).
Эрта прелиум кард
Ронни Лоуренс (61,69 кг) — Мана Мартинез (61,69 кг)
Александр Хернандез (70,76 кг) — Ренато Мойкано (70,76 кг)
Фабио Черант (93,44 кг) — Карлос Улберг (92,53 кг)
Эй Жей Добсон (83,91 кг) — Жейкоб Малкун (84,37 кг)
Дуглас Сильва де Андраде (61,69 кг) — Сергей Морозов (61,23 кг)
Блуд Даймонд (77,11 кг) — Жеремая Уэллс (77,34 кг).
Фикрлар