13 фев 10:09
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 271. Co-main event кутилмаган натижа - нокаут билан якунланди
АҚШнинг Хьюстон шаҳрида ўтказилаётган UFC 271 турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.
Ҳозиргина мухлислар билан лиқ тўлган "Тойота-центр" стадионидаги оқшомнинг Co-main event жанги якунланди. Оғир вазн тоифасида кечган жангда бироз кутилмаган натижа қайд этилди.
"Қора вахший" номи билан машҳур бўлган Деррик Льюис австралиялик нокаутчи Тай Туивасага қарши октагонга кўтарилди. Иккинчи раундда Туиваса номдор рақибини тирсак зарбаси билан чуқур нокаутга учратди.
Маълумот учун, Деррик Льюис UFC камари учун собиқ даъвогар ҳисобланади. Рейтингда 11-ўринни эгаллаб турган Тай Туиваса эса UFC'да тўртта ғалабали серияга эга бўлиб келаётган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар