06 мар 10:16
Янгиликлар
UFC 272. Қонли кечган сo-main event жанги тўлиқ давом этди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Ҳозиргина "Ти-Мобайл Арена"да ўтаётган оқшомнинг сo-main event жанги якунига етди. Бразилиялик Рафаэль дос Аньос рақиби Ренато Мойканога қарши октагонга кўтарилди. Жанг дос Аньоснинг тўлиқ устунлигида ўтди. Аслида жанг учинчи раунддаёқ тўхтатилиши мумкин эди. Лекин рефери имконият тақдим этди, тўртинчи ва бешинчи раундларнинг бошланиши арафасида эса шифокор жангнинг давом этишига рухсат берди.
Бешинчи раундда қонга беланган, чап кўзи шишиб кетган Мойкано бир нечта кучли ва аниқ зарбаларни йўллай олди ва ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. Беш раунд якунларига кўра Рафаэль дос Аньос очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди - 49-45, 49-44, 50-44.
Шу ўринда жангга тўрт кун қолганида октагонга чиқишга розилик берган Мойканога раҳмат айтиш керак.
Фикрлар