UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Бибисара Ассаубаева Синдаровни табриклади + ФОТО 0 21:19Тарихий натижа - Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири" ғолиби сифатида Жаҳон тожи учун ўйнайди! 0 18:33Таэквондо. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга бўлди 0 18:05Осиё чемпионлар лигаси формати ўзгармоқда, “Насаф” ҳам мусобақада қатнашиши мумкин 0 17:43"Менга локацияни юборинг". Анкалаев UFC'га мурожаат қилди 0 17:17Тайсон Фьюри: "Жошуа билан жанг учун шартнома имзолаганман" 0 16:40Пауло Коста: "Агар UFC хоҳласа, камар учун 93 кг.да қоламан" 0 16:16Ўзбекистоннинг U-17 Осиё Кубогига борадиган таркиби аниқ 0 15:39Жон Жонс: "Мен ёмондан кўра кўпроқ яхши инсонман" 0 15:17Шоҳжаҳон Эргашевнинг қозоғистонлик рақибга қарши янги жанг санаси расман маълум қилинди (ПОСТЕР) 0 14:56UFC рейтинги. Богдан Гусков икки поғона пастлади, Пауло Коста ундан юқорига жойлашди 0 14:26Ана холос! "Пахтакор" Аҳмедов шарафига "музлатилган" рақамни ёш дарвозабонига берди 0 14:02Собиқ чемпион Чимаев — Стрикленд жангига тахмин берди 0 13:38Пауло Коста: "UFC билан шартнома бўйича охирги жангим қолди" 0 13:16"Анкалаев кейинги даъвогар бўлиши керак" - Камару Усман 0

14 окт 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 323 карди юлдузлашиб боряпти. Собиқ икки вазн чемпиони ҳам шу турнирда октагонга чиқади + ПОСТЕР

7 декабрь куни тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги "Ти-Мобайл" арена мезбонлик қилувчи йилнинг сўнгги рақамланган UFC турнири яна бир юлдуз аралаш яккакураш устасининг жанги билан бойиди.

Ўта енгил ва энг енгил вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони, эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони америкалик Генри Сехудо UFC 323 турнирида ҳамюрти Пэйтон Талботтга қарши октагонга чиқадиган бўлди. Бу жанг ҳам UFC раҳбари Дана Уайт томонидан расман тасдиқланди.  

Расмий маълумотга кўра, Сехудо — Талботт жанги турнирнинг андеркардидан ўрин олади ва ярим енгил вазн тоифасида ўтказилади. 38 ёшли Генри Сехудо учта мағлубиятли серия билан келмоқда. У Алжамэйн Стерлинг, Мераб Двалишвили ва Сонг Ядонгга ютқазиб қўйган.

Пэйтон Талботт эса шу йилнинг июнь ойида ҳакамларнинг якдил қарори билан Фелипе Лимани мағлубиятга учратган эди. Унгача 27 ёшли жангчи Раони Барселосга имкониятни бой берганди. Бу Пэйтоннинг фаолиятидаги илк мағлубият бўлганди.  

Таққослаш учун, Генри Сехудо кетма-кет учта мағлубиятга қарамай, айни пайтда ўта енгил вазн тоифаси рейтингида 10-ўринни эгаллаб турибди. Пэйтон Талботт эса ҳали дивизионнинг Топ-15 жангчилари рейтингига кирмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг