UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Винисиус Жуниор трансфери учун асосий даъвогар маълум 0 18:54UFC 329 промоушен тарихидаги янги молиявий рекордни ўрнатди 0 18:02Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди 0 17:40Теннисчимиз Саидаслам Фарходов Уимблдон U14 турнирида иштирок этяпти 0 17:25Макгрегор Доғистонда икки-уч йил машқ қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:41Даҳшат! Испания кетма-кет 36 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти 0 16:05Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди 0 15:22Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди 0 14:40Конор Макгрегор эртанги жанги олдидан Алекс Перейрага мурожаат қилди 0 14:05Шерзод Темиров янги жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:3013 йиллик тарих қайта ёзиладими? Макгрегор – Холлоуэй реванши дунё нигоҳида (мутолаа учун) 0 12:56АҚШ — Ўзбекистон ўртоқлик ўйини учун шахматчилар таркиби эълон қилинди 0 12:03UFC 329 тарози натижалари: Беш йиллик танаффусдан сўнг қайтаётган Конор Макгрегор вазн қила олдими? 0 11:40"Шунчаки таътилга кетишимга қўйиб беринг". Де Брюйне — Бельгия терма жамоасидаги келажаги ҳақида 0 11:02Ойбек Касимов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди 0

12 апр 10:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 327: Олтита "финиш" қайд этилган Прохазка - Улберг оқшомининг барча натижалари

Бугун тонгда АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида рақамланган UFC 327 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги ярим оғир вазн тоифасида вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун кечди. Унда Янги Зеландия вакили Карлос Улберг чехиялик собиқ чемпион Иржи Прохазкага қарши октагонга кўтарилди. Жанг бироз кутилмаганда Карлоснинг техник нокаутли ғалабаси билан якунланди. Иржи жанг давомида жароҳат олган рақибига раҳм қилиб урмагани ва бунинг учун жазоланганини таъкидлади. 

Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи жангида ҳам ярим оғир вазн тоифаси вакиллари ўзаро тўқнаш келди. Россиялик Азамат Мурзаканов фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. У учинчи раундда бразилиялик Пауло Костага техник нокаут билан ютқазиб қўйди.

Оғир вазн жангчиси Жон Хокит тажрибали Кёртис Блейдсни ҳакамлар қарорига кўра таслим этди. UFC раҳбари Дана Уайт жангдан кейин Хокит энди Деррик Льюисга қарши Оқ уйдаги турнирда октагонга чиқишини эълон қилди. Бу билан 14 июндаги Оқ уй турнири кардига яна бир жанг қўшилди. 


UFC 327 турнирининг барча натижалари:

Ярим оғир вазн: Карлос Улберг Иржи Прохазкани 1-раундда техник нокаутга учратди 

Ярим оғир вазн: Пауло Коста Азамат Мурзакановни 3-раундда техник нокаут эвазига енгди

Оғир вазн: Жош Хокит Кёртис Блейдсни ҳакамларнинг якдил қарори билан ютди (29-28, 29-28, 29-28).

Ярим оғир вазн: Доминик Рейес Жонни Уокерни ҳакамларнинг айри қарори билан таслим этди (29-28, 28-29, 29-28).

Ярим енгил вазн: Каб Свонсон Нейт Ландверни 1-раундда техник нокаут билан мағлубиятга учратди 

Ярим енгил вазн: Аарон Пико Патрисио Питбулни очколар бўйича енгди (30-27, 30-27, 29-28).

Ярим ўрта вазн: Кевин Холланд Рэнди Браун устидан очколар ҳисоби бўйича зафар қучди (30-27, 30-27, 30-27).

Енгил вазн: Матеуш Гамрот Эстебан Рибовични 2-раундда бўғиш усули билан ютди

Аёллар минимал вазн: Татьяна Суарес Лупита Годинесни 2-раундда бўғиб қўйди

Енгил вазн: Марквел Медейруш - Крис Падилья жанги дуранг натижа билан тугади (29-27, 28-28, 28-28).

Ўрта вазн: Висенте Люке Келвин Гастеллумни 1-раундда бўғиш усулида таслим этди

Ярим ўрта вазн: Чарльз Радтке Франсиско Прадони ҳакамлар қарори эвазига енгди (30-26, 30-26, 30-26).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг