25 окт 14:51
Янгиликлар
UFC АҚШда фақат эмланган жангчиларга рухсат берилишини маълум қилди. Спутник V мумкин эмас
UFC халқаро жангчиларга, агар улар 8 ноябрь кунигача тўлиқ эмланмаса, АҚШга киритилмаслигини маълум қилди.
«Қўшма Штатларга учаётган чет эл фуқаролари АҚШга учиш учун тўлиқ эмланган бўлиши керак ва эмлаш ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари шарт. Тўлиқ эмланганлар, учишдан уч кун олдин манфий CОVID-19 тестини топширишлари керак бўлади. Бу сиёсат Канада ва Мексика билан қуруқлик чегараларини кесиб ўтган ёки АҚШга йўловчи пароми билан келган чет эл фуқароларига ҳам тегишли. Жангчилар ЖССТ томонидан тасдиқланган еттита вакцинадан бири билан эмланганлигини исботлашлари талаб этилади. Шунингдек, улар сафардан кейинги 72 соат ичида CОVID-19 тестининг салбий натижасини беришлари керак бўлади»,- дея UFC баёнотидан иқтибос келтиради.
Яна бир маълумот, Россиянинг Спутник V вакцинаси ЖССТ томонидан тасдиқланганлар рўйхатига киритилмаган.
Фикрлар