UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан мағлуб бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0

04 янв 09:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC чемпиони Волкановски режаларини ошкор этди

Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Алекс Волкановски 2021 йилги режалари билан ўртоқлашди.

Австралиялик чемпион март ойида октагонга қайтади. Волкановски (22-1) жорий 2021 йилда жами 3 та жанг ўтказишни режалаштирган.

"Жамоам билан бирга режаларни муҳокама қиляпмиз. Биринчи навбатда Янги Зеландияга виза олишимиз керак. Илк машғулот лагери айнан у ерда бўлади. UFC жанг санаси ва манзилини тақдим этиши билан белгиланган жойга етиб борамиз. Мен олдиндан жанг санасини билишим шарт. Чунки, икки ҳафталик карантинни ўташ керак бўлади.   

Ўйлайманки, 2020 йилни тезроқ унутиб, кириб келган 2021 йилда янги мақсадлар сари интиламиз. Режам бўйича бу йил учта жанг ўтказишим керак. Матбуотда март ойида жанг ўтказишим ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Лекин мен бундан бехабарман", - дея Волкановскининг сўзларини келтирмоқда SCMP MMA.

Эслатиб ўтамиз, Алекс Волкановски 2020 йилнинг июль ойида Абу-Дабидаги UFC 251 турнирида Макс Холлоуэйни мағлубиятга учратиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг