13 дек 10:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC Емельяненко - Бейдер жангига ҳалал бериши мумкин бўлган турнирни бекор қилди
UFC компанияси 26 январь куни Анахайм шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган UFC 233 турнирини бекор қилди.
Айнан шу куни Bellator компаниясининг оғир вазн тоифасида Гран-при турнирининг ҳал қилувчи финал жанги ҳам ўтказилади. Финалда россиялик Фёдор Емельяненко америкалик Райан Бейдерга қарши октагонга чиқади.
Анахаймдаги турнирнинг марказий чемпионлик жанги Ти Жей Диллашоу ва Генри Сехудо ўртасида ўтказилиши керак эди. Лекин UFC 233 турниридаги бу жанг бир ҳафта олдинга, яъни 19 январга кўчирилди. Бу билан UFC 233 оқшомига қизиқиш пасайиб кетди.
Ҳавола :
Фикрлар