16 май 09:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC енгил вазн тоифасида янги чемпион номи аниқ бўлди!
Техас штатида UFC 262 турнири якунига етди.
Кечанинг марказий жангида Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун ўзаро жанг қилишди.
5 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди. Биринчи раундда Чендлер нисбатан устунликка эришди. Иккинчи раундда эса Оливейра зарбалар серияси билан рақибини мувозанатдан чиқарди ва нокаутга учратди.
Ушбу ғалаба орқали Оливейра енгил вазн тоифасида чемпионлик унвонига сазовор бўлди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар