UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

19 дек 08:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 199: Марказий жангда "Қора Маҳлуқ" UFC рекордини янгилади

Бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги UFC Apex аренада 2021 йилнинг сўнгги UFC турнири якунига етди.

UFC Fight Night 199 турнирининг марказий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда чемпионлик учун собиқ даъвогар Дерик Льюис нокаутчи  Крис Дакасга қарши октагонга кўтарилди. 

Жанг бироз кутилмаган натижа билан якунланди. "Қора Маҳлуқ" номи билан танилган Деррик биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутчи рақибини нокаутга учратди. Учинчи дақиқа ўтиб бораётган бир паллада Льюис Крис Дакасга зарбалар ёмғирини ёғдирди. Натижада рефери Марк Смит жангни тўхтатишга мажбур бўлди. 

Деррик Льюис бундан аввалги чемпионлик жангида Сирил Ганга имкониятни бой берган эди. Бугунги ғалабаси эвазига у нокаутлар бўйича UFC`нинг мутлақ рекордчисига айланди. Шу кунгача Деррик Льюис биринчи ўринни Мэтт Браун ва Витор Белфортлар билан бўлишиб келаётганди. Бу икки жангчининг ҳисобида 12 тадан нокаутли ғалаба бор. 

Оғир вазнлилар рейтингида учинчи ўринда бораётган 36 ёшли Деррик яна чемпионлик камари учун октагонга чиқишини маълум қилди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг