UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

19 дек 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 199 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Теглар :  UFC Fight Night 199
Бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги UFC Apex аренада 2021 йилнинг сўнгги UFC турнири бўлиб ўтди.

Хабар берганимиздек, UFC Fight Night 199 турнирининг марказий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда чемпионлик учун собиқ даъвогар Деррик Льюис нокаутчи Крис Дакасни биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратди. Оқшомнинг ко-мэйнивент жангида эса ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида 10-ўринни эгаллаб турган Белал Муҳаммад чемпионлик камарига собиқ даъвогар Стивен Томпсондан очколар ҳисобига кўра устун келди.

Муҳимлиги жиҳатидан турнирнинг учинчи жанги аёллар дивизионида ўтказилди ва унда Аманда Лемос уч раунд тўлиқ лавом этган тўқнашувда Анжела Хиллни очколар ҳисоби бўйича мағлубиятга учратди. Ҳакамлардан икки нафари Лемос, учинчи Хиллнинг ғалабасини таъминлаган. 

Бугунги оқшомда Рики Симон, Матеуш Гэмрот, Каб Свонсон, Жеральд Мершарт, Жастин Таф, Мелисса Гатто, Ракель Пеннингтон, ДонТэл Майса ва Жордан Ливитт ўз жангларини ғалаба билан якунлашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг