UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

22 фев 17:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 274 турнирининг асосий жанги ҳам эълон қилинди + ПОСТЕР

25 апрель куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 274 турнири бўлиб ўтади.

UFC матбуот хизмати томонидан UFC Fight Night 274 турнирининг асосий жанги расман эълон қилинди. Унда ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Шон Брэди ва Хоакин Бакли ўзаро октагонда тўқнаш келади. 

Ҳар икки америкалик ҳам даъвогарлар пойгасидаги мағлубиятдан сўнг октагонга қайтади. Брэди ўтган йилнинг ноябрь ойида биринчи раунддаёқ Майкл Моралесга техник нокаут билан ютқазиб, учта ғалабадан иборат сериясини тўхтатганди. Бакли эса июнь ойида Камару Усманга ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазиб, кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга кирита олмаганди.

Айни пайтда Шон Брэди ва Хоакин Бакли UFC ярим ўрта дивизиони рейтингида мос равишда олтинчи ва тўққизинчи поғоналарни эгаллаб турибди. Айнан Бакли ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоевнинг ягона мағлубиятига сабабчи бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг