UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

10 авг 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC камарига даъвогар миллион доллар эвазига жангни "бериш"га тайёр

Теглар :  Брайан ОртегаUFC
Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарига даъвогар Брайан Ортега келишилган жанг иштирокчиси бўлишга қарши эмаслигини маълум қилди.

"Агар вариант таклиф қилинса, мен бир миллион доллар эвазига жангда ютқазиб беришга тайёрман. Яратгандан бошқаси яна қанча октагонда жанг қилишимни билмайди. Лекин ҳали фаолиятим давомида шунча пулни кўрмаганман. Шу сабабли ҳам миллион долларга ўзимни қурбон қилиш учун йўқ демаган бўлардим. Албатта, бу воқеа навбатдаги жангимда содир бўлмайди. Кейинги жангимни аниқ ютқазмайман. Аммо, келажакда бу келишув рўй бериши мумкин. Унгача актёрлик маҳоратимни ошириб бораман", - деди Ортега.

Эслатиб ўтамиз, Брайан Ортега 25 сентябрь куни Лас-Вегасда ўтказиладиган UFC 266 турнири доирасида дивизионнинг амалдаги чемпиони Александр Волкановскига қарши октагонга кўтарилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
11 авг 18:40:24
Mironsho Jabborov
Brian shunchaki hamma faqat ichida bir marta bolsaham o'ylab koradigan narsani aytdi xolos.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг