UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

16 апр 11:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 44. Беш жангчига 50 минг долларлик бонус тақдим этилди

АҚШнинг Миссури штати Канзас-Сити шаҳрида ўтказилган UFC on ESPN 44 турнирининг бонус соҳиблари маълум бўлди.

Беш нафар жангчига кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 50 минг долларлик бонус, яъни мукофот пуллари тақдим этилади. Оқшомнинг энг яхши жанги сифатида америкаликлар - Билл Алжио ва Ти-Жей Браун тўқнашуви тан олинди. Ярименгил вазнда кечган жангнинг иккинчи раундида Билл ватандошини бўғиш усули (rear-naked choke) билан мағлубиятга учратди. 

Яна уч жангчи ёрқин жанглари учун бонусга муносиб кўрилди: Билли Куарантиллони биринчи раундда нокаутга қилган бразилиялик Эдсон Барбоза, биринчи раундда Матеус Николауни нокаутга учратган Брэндон Ройвал, Пьер Родригесни иккинчи раундда оғритиш усули (armbar) билан таслим этган Жиллиан Робертсон.

Эслатиб ўтамиз, оқшомнинг марказий жангида ярименгил вазнда собиқ UFC чемпиони Макс Холлоуэй британиялик Арнольд Алленни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг