10 апр 09:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC президенти бекор бўлган турнир бўйича расмий баёнот берди
UFC президенти Дана Уайт 18 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган UFC 249 турнирининг бекор қилингани юзасидан баёнот берди.
"Бир нарсага эътибор қаратмоқчиман, мен билан шартномаси бор жангчилар ўзларини хотиржам ва хавфсиз ҳис қилишлари мумкин. Жангчилар, ўз оилангиз билан қолинг ва карантиндаги вақтни яхши ўтказинг. Молиявий келишувлар ҳақида қайғурманг. Сиз шартномангизда кўрсатилган жанглардаги рақиб билан тўқнаш келасиз. Мен 18 апрель куни октагонга чиқиши керак бўлган ҳар бир жангчи билан боғланаман.
Ходимларимдан ҳеч бири ишдан хайдалмайди. UFC карантиндан кейин қайтган биринчи спорт бўлади. Биз бекор қилинган жангни оролда ўтказамиз. Ҳозир инфраструктура қилинмоқда ва бу жанг албатта бўлиб ўтади", - дея Уайтнинг сўзларини келтирмоқда MMAJunkie.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар