02 окт 11:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC президенти Конорга Порье билан енгил вазнда жанг таклиф қилди
UFC раҳбари Дэна Уайт икки вазнда собиқ промоушен чемпиони Конор Макгрегорга таклиф билан чиқди.
Уайт ирландияликни америкалик Дастин Порье билан енгил вазнда жанг қилишга чақирди.
"Биз Дастин ва Конорга енгил вазнда жанг таклиф қилганмиз. Ҳамон уларнинг икковидан таклифимизга жавоб кутяпмиз", — дея Уайтнинг сўзларини келтирмоқда ESPN.
Аввалроқ Конор Макгрегор 12 декабрь куни Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида Дастин Порьега қарши октагонга чиқишини маълум қилган эди. Хатто ушбу жанг постерини ҳам ижтимоий тармоқларга жойлаштирганди. Лекин постернинг ҳеч бир жойида UFC сўзи йўқ.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар