07 янв 16:51
Янгиликлар
UFC собиқ жангчиси МакГрегор Оливейрани қандай қилиб мағлуб этиши мумкинлигини айтди
"Агар Конор жаҳон чемпиони бўлиши учун мағлуб этиши керак бўладиган кимдир бўлса, у амалдаги чемпиондир. Бу жанг Оливейра учун жуда муаммоли бўлиши мумкин. Конор МакГрегор шу қадар яхши зарбага эгаки, бу спорт турида ҳеч қачон бундайларни кўрмаганмиз. Оливейра жуда ҳаракатчан, бир-икки жангларда у ҳақиқий кураш қобилиятини намоён этди, аммо бошқа жангларда буни уддалай олмади.
Конор партерда яхши ҳимоялана олади. Конор оёғини эҳтиёт қила олади. Демак, энди савол туғилади: Оливейра ҳақиқатан ҳам юқори савияли жангчими? У етарлича юқори даражадами? Менда бу саволларга жавоб йўқ. Айтмоқчиманки, бу жанг қандай бўлишидан қатъи назар, мухлислар ўзгача таассуротга эга бўлишади", — Сонненнинг сўзларини келтиради BJ Penn.
Диёр Мавлонов тайёрлади
Фикрлар