10 май 10:04
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC. Узоқ кутилган Фергюсон - Гэтжи жанги кутилмаган натижа билан якунланди
АҚШда коронавирус сабаб юзага келган узоқ танаффусдан сўнг дастлабки UFC турнири ташкил этилди.
UFC 249 турнирининг марказий жангида Тони Фергюсон Жастин Гэтжига қарши октагонга чиқди. Ушбу баҳс вақтинчалик чемпионлик камари учун ташкил этилди.
5 раундга мўлжалланган баҳс тўлиқ 5-раундда якунига етди. Баҳс давомида асосан Жастин Гэтжи устунлик қилди. Тони Фергюсон ўзидан кутилган жангни намойиш эта олмади. Бешинчи раундга келиб Тони Фергюсоннинг ўтказиб юборилган зарбалари натижасида ҳакам жангни тўхтатди ва у техник нокаутга учради.
Энди Жастин Гэтжи енгил вазннинг вақтинчалик чемпиони ва у навбатдаги жангини Хабиб Нурмагомедовга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар