UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0

17 апр 10:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Vegas 51 турнирининг барча натижалари + ФОТО

Бугун тонгда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

"ЮЭфСи Апекс" стадионида ўтган UFC Vegas 51 оқшомининг марказий жанги яримўрта вазн тоифаси вакиллари - америкалик 33 ёшли Белал Муҳаммад ҳамда бразилиялик 30 ёшли Висенте Луке ўртасида ўтказилиб, унда Муҳаммад ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонди - 49-46, 49-46, 49-47.

Нуфузи бўйича иккинчи аҳамиятли жангда Кайо Борральо россиялик Гаджи Омаргаджиевдан ҳакамларнинг техник қарорига кўра зафар қучди - 29-27, 29-27, 29-27. Учинчи раундда Кайо тиззаси билан тақиқланган зарба йўллади. 

Бунинг натижасида Гаджи жароҳат олди ва жангни давом эттира олмади. Рефери Дэн Миральотта бразилияликдан жарима сифатида бир очко олиб қўйди. Жанг ғолиби очколар ҳисоби бўйича аниқланди. 

Асосий кард:

Висенте Люке — Белал Муҳаммад. Муҳаммаднинг очколар бўйича ғалабаси - 49-46, 49-46, 48-47;

Кайо Борральо — Гаджи Омаргаджиев. Борральонинг техник ғалабаси - 29-27, 29-27, 29-27;

Мигель Баеза — Андре Фиальо. Баеза 1-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди;

Майра Буэно Силва — Ву Янань. Силванинг очколар бўйича ғалабаси - 29-28, 29-28, 30-27;

Ти-Жей Ларами — Пэт Сабатини. Сабатинининг очколар ҳисоби бўйича ғалабаси - 30-26, 30-26, 30-26;

Мунир Лаззез — Анж Луса. Лаззезнинг очколар ҳисоби бўйича ғалабаси - 30-27, 30-27, 30-27.


Прелиум кард:

Девин Кларк — Уилльям Найт. Кларк 3-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди;

Пэнни Кианзад — Лина Ленсберг. Кианзаднинг очколар ҳисоби бўйича ғалабаси - 29-28, 29-28, 29-28;

Брэндон Женкинс — Драккар Клозе. Клозе 2-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди;

Рафа Гарсия — Жесси Ронсон. Гарсия 2-раундда бўғиш усули билан ғалаба қозонди;

Крис Барнетт — Мартин Будай. Будай техник қарор билан ғалаба қозонди - 30-27, 30-27, 30-27;

Жордан Ливитт — Трей Огден. Ливиттнинг ғалабаси - 28-29, 29-28, 29-28);

Сэм Хьюз — Истела Нунес. Хьюзнинг ғалабаси - 29-27, 29-27, 28-28);

Хейли Алатенг — Кевин Крум. Алатенг 1-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг