UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

27 авг 16:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Украина бокс терма жамоаси Ливерпулдаги ЖЧга қўйилмаслиги мумкин

Теглар :  Украина
Украина бокс ассоциацияси президенти Андрей Котельникнинг маълум қилишича, Украина терма жамоаси Ливерпулдаги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин.

"Бугунги кун ҳолатига кўра, Украина терма жамоаси Ливерпулда бўладиган Жаҳон чемпионатида қатнашиш бўйича рухсатнома тасдиғини олгани йўқ. Бундан ташқари, Украина World Boxing ташкилотига қўшилмаганлиги учун ҳам бу амалга ошмаслик эҳтимоли юқори. 

Ҳозир украиналик боксчиларнинг мусобақада қатнашиши йўлида ҳаракатлар кетмоқда. 

Биз бу вазиятда йилнинг энг муҳим мусобақаларига астойдил тайёргарлик кўрган спортчилар азият чекишини мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблаймиз.

Афсуски, Украина бокс федерациясининг ҳозирги раҳбариятининг масъулиятсизлиги шундай вазиятга олиб келди: жамоа таркиби шакллантирилгани, виза ва чипталар очилгани ҳақида жамоатчиликка баёнотлар берилди, аммо жаҳон чемпионатига рухсат берилиши борасида ҳалигача тасдиқ йўқ.

Қуруқ ваъдалар билан иш битмайди. Мос раҳбарият йўқлиги туфайли украин спортчилари мамлакатни жаҳон аренасида намойиш этиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолиш хавфи остида", — деди Котельник.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг