04 сен 10:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
Украиналик UFC жангчиси 14 ойга четлатилди
АҚШ Антидопинг агентлиги (USADA) украиналик UFC жангчиси Александр Доскальчукни 14 ойга дисквалификация қилди.
Гап шундаки, Доскальчукнинг допинг учун топширган таҳлилида тақиқланган местеролон моддаси аниқланган. Энди украиналик спортчи 2021 йилнинг августигача жангларда иштирок эта олмайди.
Александрнинг дисквалификация муддати янада кўпроқ бўлиши мумкин эди. Лекин у шифокор ёзиб берган рецептни далил сифатида тақдим эта олгани учун жазо муддати камроқ берилган.
Маълумот учун, Доскальчук енгил вазн тоифасида собиқ М-1 чемпиони ҳисобланади. Унинг UFC промоушенидаги дебюти шу йилнинг 18 июль куни Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да бўлиб ўтиши керак эди. Аммо ўшанда у допинг-тестдан ўта олмаганди.
Ҳавола :
Фикрлар