UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

23 июл 11:05
Янгиликлар

Спорт курашлари, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – коллеж ўқувчиси Раҳмонов!

Рио-2016 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимизни таништиришда давом этамиз. Бу галги қаҳрамонимиз делегациянинг энг ёш вакилларидан бири – Аббос Раҳмонов!

18 ёшли Аббос Раҳмонов Республика олимпия захиралари коллежи ўқувчиси ҳисобланади. 2014 йилнинг 6-11 май кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган эркин ва юнон-рум ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатида 54 кг вазн тоифасида иштирок этди.


Ўтган йили ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати кумуш медали совриндори. У илк бор Истанбул турнирида катталар таркибида мусобақаларда чиқишини бошлади. Аббос Раҳмонов 57 килограммгача вазндаги курашчилар баҳсида покистонлик Муҳаммад Билол, венесуэлалик Педро Родригес ва қирғизистонлик Самат Надирбек улуни мағлубиятга учратиб, кумуш медал ва Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Июль ойи бошида Германиянинг Дортмунд шаҳрида ўтган спорт курашлари бўйича Гран-при мусобақасида Аббос Раҳмонов ҳам ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақада ҳар бир вазн тоифасида турли йиллардаги жаҳон чемпионлари жам бўлган ва бу каби турнир курашчиларга Олимпиада олдидан ажойиб тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

“NewsArena” газетасининг 2016 йил 22-сонидан олинди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 июл 14:30:26
Sardor
bu bola 18 yoshmas. bu bola 20 yosh. man buni bilaman, chunki bu bilan bitta zalda trenirofka qiganman. bu tulle yoshini kichreytirvogan chichqoq mishiqi. bu olimpiadada yutquzib keladi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг