UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0

04 июл 18:45
Янгиликлар

Енгил атлетика, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади - Марина Хмелевская

Шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларни таништиришни давом эттирамиз.

Бугунги қаҳрамонимиз енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Марина Хмелевская.

Марина Хмелевская – Германиянинг Берлин шаҳрида 42 км. масофага ўтказилган марафонда 2 соату 38 дақиқа 39 сонияда марра чизиғига етиб келиб, Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган. Ўз тарихида 42-бор ўтказилган мазкур марафонда 131 давлатдан 41 минг нафардан зиёд спортчи иштирок этган. Хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Марина Хмелевская белгиланган меъёрдан қарийиб 4 дақиқа аввал маррага етиб келди ва тўрт йилликнинг энг йирик спорт анжуманида қатнашиш имкониятига эга бўлди. Ушбу мусобақада кениялик Гладис Черено 2 соат 19 дақиқа 25 сония натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан эфиопиялик атлетлар Аберу Кебеде ва Месерет Хайлулар жой олишди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган марафонда эса кениялик Элиуд Кипчоге ва Элиуд Киптануи мос равишда биринчи ҳамда иккинчи ўринларни эгаллашган. Кучли учликни эфиопиялик Фейиса Лилеса якунлаб берган. Мазкур мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Андрей Петров 2 соату 23 дақиқа 24 сония вақт натижаси билан 61-ўринни банд этган эди. Эслатиб ўтамиз, Анлрей Петров ҳам тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади. Ундан аввалроқ енгил атлетикачиларимиздан Ситора Ҳамидова, Светлана Радзивил, Сухроб Хўжаевлар ҳам Рио-2016 ўйинларига белгиланган меъёрларни бажаришган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг