UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Ўзбекистон 7 нафар боксчи билан Жаҳон кубоги финалига етиб келди 0 18:25Ислам Махачев: "Эверестга чиқиш? У ерда намоз ўқишнинг имкони борми?" 0 17:53Царукян Адесаньяга "ответ" қилди: "Ичкиликдан кўра стрим қилиш яхшироқ" 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев: "Яна катта жанг таклиф қилишди, мен эса..." 0 16:56Мбаппе шарафига номланган тилла балиқ ЖЧнинг 10 та ўйини ғолибини топди 0 16:24Разамбек Жамаловнинг RAF Лигасидаги илк рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 15:50Мейвезер - Замбидис жанги барбод бўлиш хавфи остида қолди 0 15:19Махачевдан умид қилган Пратес кейинги жанг учун шартнома олди 0 14:48Монтелла Туркиянинг ЖЧ-2026`дан чиқиб кетгани ҳақида: "Мамлакатнинг умидлари катта эди – афсусдаман" 0 14:22Руслан Чагаев Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги дебютига муносабат билдирди 0 13:53Спорт миллатни улуғлайди. Олимпия умидлари орамизда 0 13:20Турки Ал аш-Шайх "бокс инқилоби"ни режалаштирмоқда 0 12:46Португалияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:08Жаҳон кубогининг 1/2 финалига энг кўп иштирокчи Ўзбекистондан етиб келди! 0 11:34Асосий тўқнашуви Темировнинг вазнидаги даъвогарлик жанги бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0

20 июл 11:17
Янгиликлар

Енгил атлетика, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади - Надия Дусанова!

Рио-2016 Олимпиадасида иштирок этувчи спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.

Бу галги қаҳрамонимиз енгил атлетиканинг баландликка сакраш турида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Надия Дусанова бўлади.  

Надия Дусанова – 1987 йилнинг 17 ноябрида Тошкент шаҳрида туғилган. Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналишида халқаро тоифадаги спорт устаси.
Надия катта спортдаги асосий ютуғини 2005 йилдан қўлга киритишни бошлаган. Ўша йили Тошкентда ўтказилган мусобақада 1,80 см баландликка сакрашга муваффақ бўлди. Орадан бир йил ўтиб, 4 июнда Бишкекда ўтказилган турнирда натижасини 5 смга оширди. 2007 йил Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри мезбонлик қилган мусобақада бу гал 1,91 см натижа кўрсатишга муваффақ бўлди. 2008 йил июлда Тошкентда ўтказилган мусобақада шахсий ҳисобдаги энг юқори натижасини қайд этди – 1,98 см. 2009 йил Сужоу (Хитой), 2010 йил Нью-Деҳли (Ҳиндистон), 2012 йил Тошкент турнирларида 1,95 см лик кўрсаткични забт этишга муваффақ бўлди. 2014 йил 7 сентябр куни Италиянинг Риети шаҳрида ўтган World Challenge туркумдаги  халқаро турнирнинг якунловчи – 13-босқичида 1,94 см натижа билан 1-ўринни эгаллади.
Фарзандининг туғилиши сабаб бир муддат спорт билан хайрлашган Надия йил аввалиданоқ катта спортга қайтди. У мавсумдаги илк стартини 29 январ куни Хорватиянинг Сплит шаҳрида ўтказилган MASS High Gala-2016 халқаро турнирида бошлади. У 188 см натижа қайд этиб, 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Февралда Қатарда ўтказилган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида спортчимиз кумуш медал соҳибаси бўлди.


Май ойида Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилган Бриллиант лига мусобақасида Надия баландликка сакраш машқларида Рио Олимпиясига лицензияни қўлга киритди. У 194 см натижа кўрсатиб, 2-ўриндан жой эгаллади. Уринишлар бўйича асосий рақибаси, сент-люсиялик Леверн Спенсерга имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу турнирда яна бир вакиламиз Светалана Радзивил 188 см билан 4-ўриндан жой олди.


Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керак, Надия икки бор Олимпия ўйинларида иштирок этган, “Осиё юлдузлари” турнири ғолиби, 2013 йилги Осиё чемпиони, Гуанчжоу (Хитой, кумуш) ва Инчеон (Жанубий Корея, бронза)да ўтган Осиё ўйинлари совриндори, жаҳон кубогининг минтақавий турнирида бронза медалини қўлга киритган.

Надия Дусанова “Шуҳрат” медали соҳиби.

“News Arena” газетасининг 2016 йил 21-сонидан олинди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг