UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0

28 ноя 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги эълон қилинди + ПОСТЕР

Россиялик аралаш яккакураш устаси Умар Нурмагомедов ҳам 24 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 324 турнирида октагонга чиқади.

Нурмагомедов оқшомнинг асосий кардида ўта енгил вазн тоифасида ташкилотнинг собиқ чемпиони Дэйвесон Фигередога қарши жанг ўтказади. Бу жанг ташкилот раҳбари томонидан расман эълон қилинди.

Шу йилнинг январь ойида Умар Нурмагомедов Мераб Двалишвилидан чемпионлик камарини тортиб олишга муваффақиятсиз уринишни амалга оширганди. У грузиялик чемпионга беш раунд тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазган эди. Октябрь ойида эса Умар америкалик Марио Баутистани очколар ҳисобига кўра таслим этиб, фаолиятини муваффақиятли йўналишга қайтарганди.

Дэйвесон Фигередо эса октябрь ойида икки мағлубиятдан иборат серияни ёпиб, Монтел Жексон устидан ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонганди. Бунгача бразилиялик аралаш яккакураш устаси иккинчи раундда тиззасидан олган жароҳати туфайли бир овоздан Пётр Янга, ундан аввал америкалик Кори Сэндхагенга техник нокаут билан имкониятни бой берганди.

Айни пайтда Нурмагомедов ва Фигередо ташкилотнинг ўта енгил дивизиони рейтингида мос равишда биринчи ва олтинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг