UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

06 апр 07:02
Янгиликлар

Теннис

Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди

Австриянинг Линц шаҳрида теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 1 064 510 долларни ташкил қилувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева мусобақанинг саралаш баҳсларида ўз омадини синаб кўрмоқда. Вакиламиз 1/2 финалда рейтингда ўзидан юқорида бораётган, турнирда 8-рақам остида таснифланган россиялик 23 яшар Алина Чараевани мағлубиятга учрата олди.    

Бир соату 53 дақиқа давом этган баҳсда 22 яшар Мария 1/6, 6/3, 6/3 ҳисобида ғалаба қозониб, саралашнинг финал босқичига йўл олди. Иккала теннисчи ҳам 3 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Тимофеевада кўпроқ бўлди - 5 га 4. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви эди. Ўтган йили сентябрь ойида ўтган илк баҳсда ҳам Мария зафар қучганди. 

Таққослаш учун, Мария Тимофеева айни пайтда WTA рейтингида 153, Алина Чараева 129-ўринни эгаллаб турибди. Бугун теннисчимиз асосий тўрга йўлланма берувчи учрашувда германиялик Тамара Корпатчга қарши кортга чиқади. 30 ёшли Тамара 1/2 финалда ватандоши Жюль Ниемейерни 6/3, 6/2 ҳисобида енгди. Корпатч ҳозирда дунёнинг 109-ракеткаси бўлиб турибди. Тимофеева - Корпатч баҳс бизнинг вақт билан соат 14:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг