UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0 11:21Жошуа спортни тарк этишидан олдин жанг қилишни истаётган боксчиларини санаб берди. Рўйхатда Жалолов борми? 0 10:44Фабио Каннаваро: "Навбатдаги синовга тайёрмиз" 0

02 сен 14:06
Янгиликлар

Теннис

US Open. Арина Соболенко иккита матчболдан чиқиб кетди

АҚШниг Нью-Йорк шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнири давом этмоқда.

Сайёрамизнинг олтинчи рақамли теннис маликаси Арина Соболенко иккинчи даврада ажойиб камбэкни амалга оширди. Беларуслик теннисчи WTA рейтингида 34-поғонада бораётган эстониялик Кайя Канепига қарши кечган учрашувда иккита матчболдан чиқиб кетиб, якунда ғалаба қозонди - 2/6, 7/6(8), 6/4.

Икки соату 18 дақиқа давом этган баҳсда Соболенко 2 та, Канепи эса 9 та эйс зарбани амалга оширган. Қўшхатолар Аринада 11, Кайяла 5 тани ташкил этди. Беларуслик теннисчи 4 та, эстониялик эса 5 та брейк қайд этган. Соболенко ўзаро учрашувлардаги ҳисобни қисқартирди - 1:2.   

Таъкидлаш жоиз, биринчи сетни бой берган Соболенко иккинчи сетда ҳам 1/5 ҳисобида ютқазаётанди. Аввалига у мувозанатни тиклади, кейин эса иккита матчболдан чиқиб кетиб, якунда ажойиб ғалабани тантана қилди.  

Энди Арина US Open учинчи даврасида франциялик Клара Бюрелга қарши кортга чиқади. Клара ўз ўрнида бельгиялик Алисон ван Уйтванкдан 6/4, 4/6, 6/4 ҳисобида устун келди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг