05 сен 19:06
Янгиликлар
Теннис
US Open. Аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида финалчилар маълум
Нью-Йорк шаҳри мезбонлигида ўтаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионати ўзининг якуний қисмига етиб келди.
Мусобақанинг аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди. Франциялик Кристин Младенович ва хитойлик Чжан Шуай ҳамкорлиги US Open финалига йўл олди. Улар 1/2 финалда чехиялик Катержина Синякова ҳамда америкалик Тэйлор Таунсенд тандемидан устун келишди - 7/5, 4/6, 6/3.
Икки соату 9 дақиқа давом этган баҳсда ҳар иккала жуфтлик ҳам биттадан эйс зарбасини амалга оширди. Чжан/Младенович брейклар бўйича устунлик қилишди - 5 га 4. Энди улар US Open бош соврини учун украиналик Людмила Киченок ва латвиялик Елена Остапенко ҳамкорлигига қарши кортга чиқишади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар