UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

25 сен 10:35
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Усик – Жошуа… Усик ушбу жанг содир бўлишини 2017 йилда Кличко мағлуб бўлганидан сўнг тахмин қилган

Усик – Жошуа… Усик Ушбу жанг содир бўлиши 2017 йилда Кличко мағлуб бўлганидан сўнг тахмин қилинган

Жанг ўтказиладиган жой ҳам тўғри чиқди


Йилнинг асосий жанги бўлиши кутилаётган бокс бошланишига жуда кам вақт қолди. Александр Усик гуруҳи билан Лондонда бўлиб турибди, у шанба куни кечқурун украиналик афсонавий боксчи Владимир Кличко сабаб ғалаба қозонган Энтони Жошуага қарши жанг қилади.
Энтони ва Владимир ҳаётда дўст ҳисобланишади. Кичик Кличко фаолиятини тугатганидан сўнг британияликни ўзининг вориси деб атай бошлади, ҳаттоки унга Энди Руисни реваншда енгиш бўйича маслаҳатлар ҳам берди. Усик Энтонига қарши рингга кўтарилишини тўрт йил олдин билган эди.

Усик телекўрсатувда Жошуага қарши жанг қилишини айтган эди. Ҳаттоки вақт ва жойни ҳам тахмин қилиб топган

2017-йил май ойида Усикнинг оғир вазин тоифасига ўтиши мумкин эмас эди. 2016-йил сентябрь ойида у фақатгина биринчи оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони камарини қўлга киритди , апрел ойида эса биринчи муваффақиятли ҳимоясини ўтказди. “Интер” телеканали уни Жошуанинг фаолиятидаги энг муҳим ғалаба – Владимир Кличкога қарши ўтказган жангни муҳокама қилишга таклиф қилишди. Александр билан бўлган мулоқат жуда қизиқарли бўлди: “Албатта, жангни томоша қилдим, Владимир ғалаба қозонишини хоҳлаган эдим, бироқ ўйлашимча, Жошуа яхши тайёрланган ва бу жангда кучлироқ эди. Жошуанинг қаттиқ курашдан кейин тикланиш учун танаффус олгани менга ёқди. Уни ҳозирда оғир вазн тоифасидаги энг кучли боксчилардан бири деб ҳисоблайман. Уайлдер билан бокс қилиши тарафдориман”.


Бошловчи Усикнинг оғир вазнга ўтиши ва Жошуага қарши жанги ҳақида мулоқатни бошлади.
-Сиз оғир вазн тоифасига ўтишни режа қилгансиз.
-Ҳеч кимдан қасос олмоқчи эмасман, лекин Жошуа билан жанг бўлади.

- Жошуа ва Владимир жангини кўрганингизда бу ҳақида ўйлаганмидингиз?
-Йўқ, мен унинг жангларини олдин кузатганман. Уни биринчи марта 2011-йил Бокуда бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кўрганман. У ўша вақтда иккинчи бўлган эди. Мен бу йигит Лондонда бўладиган Олимпиада чемпиони бўлишига ишонганман.
-Агар имконият пайдо бўлса, биз иккала Олимпиада чемпионларининг жангини кўришимиз мумкин бўладими? Лондонда?
-Ҳа, уч йил ичида .
-Уч йил ичида? Уч йилдан кейин деб ўз олдингизга мақсад қўйдингизми?
-Шунақа деса ҳам бўлади.
Усик эфирда айтган гапларининг барчасини амалга оширди. Қолган икки йил давомида биринчи оғир вазн тоифасидаги барча камарларни бирлаштирди, шунингдек Бутунжаҳон бокс суперсериясининг биринчи фаслида ғалаба қозонди, оғир вазн тоифасига ўтди ва иккита баҳсдан сўнг Жошуага қарши жанг имконияти пайдо бўлди.

Ҳисоб-китоб қилишда бир йилга адашилди, лекин пандемия бўлмаганида ҳаммаси айтилганидек бўлар эди.

Кличко Жошуага Энди Руисни енгиш бўйича маслаҳат бериб ёрдамлашди, аммо Усикка келганда буни рад қилди. Бунинг сабаблари маълум
2019-йил ёзда оғир вазн тоифасида катта шов-шув кўтарилди. Жошуанинг дебюти Америкада бўлиши ва унга қарши рақиб сифатида Жарелла Миллер танланган эди. Бироқ допинг-тестдан ўтолмаганлиги сабаб Энди Руис унинг ўрнида қатнашадиган бўлди. Руис еттинчи раундда Жошуани нокаут қилди. АҚШдаги биринчи жанг Энтони учун ҳақиқий ҳалокат бўлди.
Декабрда Саудия Арабистонда британиялик реваншда қатнашиб, очколар ҳисобида рақибини енгди. Унга Владимир Кличко ёрдам берганлиги бироздан сўнг маълум бўлди. Ғалабани қўлга киритган Жошуа миннатдорчилик билдиришни рингдалигидаёқ бошлаб юборди:

“Руисни мени Ню-Ёркда енган инсон сифатида ҳурмат қиламан. Жуда қийинчилик билан реваншга тайёрландим. Владимир Кличко менга ёрдам берганлигини ҳам айтиб ўтмоқчиман. У қимматли маслаҳатларини мендан аямади. Ундан кўп нарсаларни ўргандим. Кличко Эндидан енгилганимдан сўнг менга қўнғироқ қилган ягона инсон бўлди. У буни машҳур бўлиш учун қилмади. Мана шунинг учун ҳам уни қадрлайман ҳамда ҳурмат қиламан. Масалан, Кличко менга ижтимоий тармоқларга кўп эътибор қаратмаслигимни маслаҳат берди. Диққатимни ўзимга қаратишимни айтди ва бу ,ҳақиқатан, иш берди”.
Энди Александр Усикни қандай мағлуб этиш бўйича маслаҳат кутиш тўғри бўлмаслиги мумкин. Чунки Усик ҳозирда Украинада бокснинг асосий юлдузи, шунингдек, у ака-ука Кличколарнинг компанияси К2 нинг жангчиси.

Жошуанинг менежери Дэвид Ганса мижозига Кличкодан ҳеч қандай маслаҳат бўлмаслигини маълум қилди. У бу ҳақида:
“Усик ва Жошуа ўртасидаги жанг бўлиши эълон қилинганда, Владимир Энтонига: “Мен иккалангизни ҳам яхши кўраман. Омад тилайман, кучли бўлган ғалаба қозонади”,-деб айтган. Кличко ҳар қандай иштирокдан воз кечди. Мен унинг бу ишга аралашмаслигига ишонаман”,-деган.

Sports.ru сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг