UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

20 июл 18:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик: "Мен эркинман, аммо ҳали ҳам чемпион бўлиб қолавераман"

Теглар :  Александр Усик
Александр Усик чемпионлик камарларидан воз кечганидан кейинги ҳиссиётлари ҳақида гапирди.

"Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен эркинман. Машғулотларда давом этяпман, фаолиятимни давом эттиряпман. Олдимизда кейинги қадам бўйича икки вариант бор.

Камарларни вакант қолдирганимнинг эртаси куни уйғондим ва: “Қандай ажойиб кун”, деб ўйладим. Одамлар мендан: “Энди сен чемпион эмасмисан?” деб сўрашади. Мен эса: “Йўқ, мен ҳамон чемпионман. Камарларни бўшатиш чемпионлик мақомини йўқотиш дегани эмас”, деб жавоб бераман.

Энди менда кўпроқ вақт бор. Мажбурий ҳимоялар ҳақида ўйлашим шарт эмас. Оилам билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлайман. Чунки узоқ йиллар улардан йироқда меҳнат қилдим.

Фаолиятимни якунлаганимдан кейин ҳам спортда қоламан. Бокс, футбол ва умуман спорт бизнеси соҳасида ишлашни режалаштиряпман", — деди Усик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг