UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

12 фев 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усман қанча пул эвазига Адесанья билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди

Яримўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Камару Усман ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесанья билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Мен аллақачон айтганман, Исраэль Адесанья чемпион, мени ўрта вазн қизиқтирмайди. Агар, Дана Уайт биз билан кўришиб, бизга 100 миллион доллар таклиф қилса, Адесанья билан бу ҳақида гаплашиб, бир-биримизга "Ҳой, кел шу пулларни ишлаб олайлик" деймиз", — Усманнинг сўзларини келтиради BJ Penn.

Январь ойида Уайт Усманнинг навбатдаги рақиби асли келиб чиқиши ямайкалик бўлган британиялик жангчи Леон Эдвардс бўлишини хабар қилган эди. Кейинроқ эса Уайт Усман ва Ян Блахович ўртасида жанг ташкиллаштириш ғоясини илгари сурганди. Камару шу кунгача ММАда 21 та жанг ўтказиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган ва бир жангда мағлуб бўлган.

Адесаньяга кейинги жангида Роберт Уиттакер рақиблик қилади. Жанг эртага ўтказилади. Адесанья ва Уиттакер ўртасидаги илк жанг 2019 йил октябрида ташкил этилган, унда Исраэль иккинчи раундда нокаут эвазига ғолиб бўлган.

Ўтган йилнинг март ойида Адесанья Блахович билан яримоғир вазн чемпионлиги учун жангда қатнашиб, мағлуб бўлди. Кейинроқ эса у бу вазнда бошқа жанг қилмаслигини маълум қилди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг