UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Жавоҳир Умматалиев - ЖЧ кумуш медали соҳиби! 0 20:09Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Жаҳон чемпиони! 0 19:33Абдумалик Халоков яна бир Жаҳон чемпионатини совриндор сифатида якунлади 1 18:36Ҳасанбой Дўсматов энди икки карра Жаҳон чемпиони! 0 17:51Генри Сехудо UFC’дан кетганидан кейинги режаларини ошкор қилди 0 17:30Уайлдер: "Пол — Жошуа? Мен бундай жангларга кўргазмали тўқнашув сифатида қарайман" 0 17:09ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади? 0 16:48Умар Кремлёв бокс бўйича 2027 йилги IBA Жаҳон чемпионати қаерда ўтиши мумкинлигини айтди 0 16:27Шахматда? Пётр Ян Конор Макгрегор билан эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:06Пара сузувчилар Ўзбекистон делегациясига 26 та медаль тақдим этишди + ФОТО 0 15:45"Реал" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи 0 15:24Александре Пантожа қачон қайтади? 0 15:03WBC рейтинги янгиланди: ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:42Нурмагомедов: "Ҳақиқий чемпион даъвогарлар ҳақида ўйламайди" 0 14:21МЮ сардорига нарх қўйди 0

16 ноя 13:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ухлатиб қўярдим". Илия Топурия — Ислам Махачевнинг ғалабаси ҳақида

Енгил вазн тоифасида (70 кг гача) UFC чемпиони Илия Топурия Ислам Махачевнинг UFC 322 турнирида австралиялик Жек Делла Маддаленани мағлуб этганига муносабат билдирди.

"Жекка фақат курашга бағишланган бутун бошли лагерь керак. Чемпион учун қандай умидсизлик. Сен бирор нарсани ўрганишинг учун Грузияга боришинг керак эди. Ислам, сенга айнан сен ўргана олмайдиган нарса керак: ҳиссиёт. Сен бу ўйиндаги энг зерикарли қаҳрамонсан. Кун сайин сени ухлатиб қўйишимга ишончим ортиб бормоқда", - деб ёзди Топурия Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида саҳифасида.

Маълумот учун, Ислам Махачев бироз аввал ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, икки вазн тоифаси камарини қўлга киритган 11-чемпионга айланганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг